Энтобан капсулы

Энтобан капсулы

Энтобан – диареяга (ич кетишига) қарши, антибактериал, содда жониворларга қарши таъсир кўрсатувчи жамланма фитопрепарат.

Момиқли холархена микробларга ва амёбага қарши фаолликка эга

 

Оддий мирт бактерицид (асосан стафилококк ва стрептококкларга нисбатан), вирусга қарши, замбуруғларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Регенерация жараёнларини кучайтиради. Аччиғи –  овқат ҳазм қилиш безлари секрециясини оширади, овқат ҳазмини яхшилайди.

Аччиқ зирк яллиғланишга қарши, диареяга қарши, буриштирувчи ва антисептик таъсирга эга. Берберин алкалоиди кучли антибактериал фаолликка эга.

Бенгал беҳиси гипогликемик таъсир кўрсатади, овқатни ҳазм қилишаг ёрдам беради.

Қизил эман буриштирувчи, яллиғланишга қарши ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Бутея буриштирувчи ва гижжаларга қарши хоссага эга.

Диареяга қарши ўтли препарат

  • Буриштирувчи ва антибактериал таъсири ҳисобига диареяни тез ва самарали бартараф этади.
  • Дизентерия амёбасига бактерицид таъсир кўрсатади.
  • Силлиқ мушакларга таъсир қилиб, спазмларни йўқотади, ичак перистальтикасини тиклайди.
  • Овқат ҳазм қилиш тракти шиллиқ қаватини ҳимоя қилади.
  • Ўраб олувчи таъсир кўрсатиб, токсинларни қонга сўрилишини олдини олади.
  • Препаратни қабул қилиш овқатланиш вақтига боғлиқ эмас.

1 та капсула ўзида қуйидаги фаол моддаларни сақлайди:

  • Момиқли холархена пўстлоғи экстракти – 131,0 мг
  • Оддий мирт меваси экстракти  – 131,0 мг
  • Аччиқ зирк  меваси экстракти  – 32,0 мг
  • Бенгал беҳиси экстракти – 32,0 мг
  • Қизил эман меваси экстракти  – 32,0 мг
  • Бутея смоласи экстракти – 42,0 мг
  • Ўткир ва сурункали амебиаз
  • Гепатик амебиаз ва E.hystolytica сабабчи бўлган бошқа касалликлар.
  • Бацилляр ичбуруғ
  • Бактериал ва номахсус диарея.
  • Гастроэнтерит
  • Овқатдан заҳарланишни даволашда ёрдамчи восита

Катталарга: бирламчи доза: 2 капсуладан. Сўнгра: 1 капсуладан ҳар 4 соатда.

Препаратни қабул қилиш овқатланиш вақтига боғлиқ эмас

Даволаш курси – диарея, гастроэнтерит, овқатдан заҳарланишда – 2-5 кун;

амебиаз, ичбуруғда – 7- 10 кун.

Қадоқда 20/60 та капсуладан

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency