Бонджигар сироп

Бонджигар сироп

Бонджигар – ўсимликлар тўпламидан иборат препарат (дори) бўлиб, фармакологик самарасини унинг таркибига кирувчи фаол компонентлар таъминлаб беради, ушбу фаол компонентлар гепатопротектор, яллиғланишга қарши, антитоксик ва ўт (сафро) ҳайдаш хоссаларига эгадир.

 

Оқ тизмагул антигепатотоксик хоссага эга.

Пикрориза курроа  антигистамин, яллиғланишга қарши (тромбоцитлар фаоллигини ингибирлаш (тўхтатиш) йўли билан), ўт ҳайдовчи ва антиоксидант таъсир кўрсатади, бундан ташқари иммунитетни ошириш таъсирига ҳам эга.

Қора итузум  тинчлантирувчи, оғриқ ҳайдовчи, ични юмшатувчи таъсир кўрсатади.

Оддий сачратқи ўт ҳайдовчи, гепатопротектор таъсир кўрсатади.

Юлғун бошқа жигарни ҳимоя қилувчи препаратлар таъсирини фаоллаштиради, қон тўхтатувчи таъсирга эга.

Дала турпи  антиоксидантдек таъсир қилади, гепатотроп ва ўт ҳайдаш таъсирга эга, жигарнинг детоксикацион хусусиятини кучайтиради, метаболизмни бошқаради.

Аччиқ зирк ўт ҳайдовчи, микробларга ва диарея (ич кетиш)га қарши таъсирларга эга.

Шохланган берхавия  гепатопротектор, оғриқ қолдирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.

  • Жигарнинг тузилиши ва вазифасини меъёрлаштиради
  • Гепатоцитлар тикланишини оширади
  • Ўт тўпланиб қолишини йўқотади (ўт ҳайдовчи таъсир)
  • Жигарни заҳарли моддалар таъсиридан ҳимоя қилади (спиртли ичимликлар, дори воситалари ва ҳ.к.)
  • Овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди.

10 мл сиропа содержат

Активные вещества

  • Расторопша пятнистая – 200,0 мг
  • Вербезина белая – 250,0 мг
  • Пикрориза курроа – 100 мг
  • Паслен черный – 50 мг
  • Цикорий обыкновенный – 175,0 мг
  • Солодка голая – 200,0 мг
  • Тамарикс гребенщик – 100,0 мг
  • Редька посевная – 50,0 мг
  • Барбарис остистый – 150,0 мг
  • Сферантус индийский – 50,0 мг
  • Берхавия раскидистая – 100,0 мг
  • Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари
  • Ўткир ва сурункали гепатит
  • Юқумли гепатит
  • Ёғли дегенерация, жигарнинг ёғли инфильтрацияси
  • Гепатоцеллюляр сариқлик ва жигарнинг яширин касалликлари
  • Бўшашган жигар
  • Гепатоксик дори воситалари, саноат кимёвий моддалари ва инфекциялар келтириб чиқарган жигар фаолиятининг бузилишлари
  • Сурункали тошсиз (нокалкулёз) холецистит

Катта ёшлилар – бир кунда 2 чой қошиқдан 3 маҳал

Болалар – бир кунда 1 чой қошиқдан 3 маҳал

Препарат овқатдан кейин қабул қилинади.

Касалликнинг ўткир шаклида препаратни қабул қилиш давомийлиги 2 ҳафта.

Касалликнинг суранукали шаклларини даволашда – 4-6 ҳафта.

Препарат 90 мл дан

Developed by WEBKITCHEN agency