юридик маълумот

Ушбу веб-сайт “Herbion” компаниясига тегишли.

Фойдаланиш шартлари

Агарда Сиз “Herbion” компанияси сайтининг ҳар қандай саҳифасини очаётган ёки кўриб чиқаётган бўлсангиз, автомат тарзда ундан фойдаланиш шартларига розилик билдирасиз. Бирор бир сабаб билан Сиз ундан фойдаланиш шартлари билан рози бўлмасангиз, илтимос, ушбу веб-сайтни ёпинг ва фойдаланманг.

 

“Herbion” компанияси ўз веб-сайтини бошқариш, назорат қилиш ва янгиланишини Киев шаҳрида (Украина) амалга оширади.

 

Веб-сайтдаги кириш мумкин бўлган ҳар қандай маълумот ва ахборотлар “Herbion” компаниясига тегишли ва фақатгина маълумот мақсадларида тақдим этилади. Веб-сайтда тақдим этилган маълумот юридик ўзаро муносабатларни олиб бориш ёки шундай  муносабатларни қуриш учун асос бўлмайди, агарда бошқача назарда тутилмаган бўлса (реклама материалларини чиқариш, расмий таклифлар ва ҳ.к.).

 

“Herbion” компаниясининг веб-сайтида маҳсулотлар/препаратлар ҳақида маълумотларни жойлаштириш, “Herbion” компанияси кўрсатилган маҳсулот/препаратни ташриф буюрувчи қизиқаётган давлатнинг ёки, ташриф буюрувчи веб-сайтга кирган давлатнинг бозорига ҳақиқатда ҳам жойлаштиргани ёки бозорга таклиф этганини англатмайди. Сизни қизиқтираётган маҳсулот/препаратлар намойиш этилган бозорлар ёки маҳсулот/препаратларни сизнинг давлатингизда сотиш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун “Herbion” компаниясига мурожаат қилинг.

 

Масъулиятдан воз кечиш

“Herbion” компанияси, маълумотларни намойиш қилиш учун ўзининг веб-сайтини мукаммал ишлаб чиққан. Лекин, маълумотнинг аниқлиги ва тўлиқлиги бўйича масъулиятни “Herbion” компанияси ўз зиммасига олмайди. Шунингдек, сабаблардан қатъий назар ва аввалдан огохлантиришсиз “Herbion” компанияси ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай усулда ушбу веб-сайтнинг мазмунини ўзгартириш, олиб ташлаш, қўшимча қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Веб-сайтнинг фойдаланувчиси чиқарилган маълумотлардан ўз хатарида фойдаланади. “Herbion” компанияси ва веб-сайтни ишлаб чиқишда иштирок этган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, мазкур веб-сайтда намойиш қилинган маълумотдан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик ва/ёки маълумот мазмунининг хатоси ва камчилиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар учун мажбуриятлардан озод этилади.

 

“Herbion” компаниясининг веб-сайтидаги маълумот “Herbion” компанияси маҳсулотлари/препаратларини қўллаган ҳолда касалликни даволаш учун профессионал тиббий тавсиялар ёки кўрсатмаларни бериш учун мўлжалланмаган. Фойдаланишдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Веб-сайтларга ҳаволалар

Веб-сайтнинг саҳифаларида учинчи шахслардан маълумотлар ва учинчи шахсларнинг сайтларига ҳаволалар бўлиши мумкин. “Herbion” компанияси учинчи шахсларнинг веб-сайтлари саҳиқаларининг мазмуни билан таниш эмас ва уларнинг мазмуни учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

 

Интеллектуал мулк ҳуқуқлари

“Herbion” компаниясининг веб-сайтида намойиш этилган барча маълумот ва тасвирлар, муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулкнинг бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш предмети бўлиб ҳисобланади. “Herbion” компаниясининг веб-сайтида чоп этилган ҳужжатлар, фақатгина тижорат ёки шахсий мақсадда чиқарилиши, юқорида кўрсатилган муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулкнинг бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча изоҳлар инобатга олинган бўлиши керак. Веб-сайтдаги маълумотларни “Herbion” компаниясининг ёзма розилигисиз кўчириш, акс эттириш, юклаш, ўзгартириш ёки тижорат мақсадида ҳар қандай усулда тарқатиш тақиқланади. Веб-сайтда учрайдиган брендлар ва савдо маркаларининг номлари, “Herbion” компаниясининг рўйхатдан ўтказилган савдо маркалари бўлиб ҳисобланади ёки “Herbion” компанияси улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency