Эвика капсул

Эвика капсул

ЭВИКА ногормонал тузилишли фитопрепарат бўлиб, унинг таъсирини таркибидаги фаол компонентлар таъминлаб беради.

Ҳиндистон саракаси қон тўхтатувчи, стимулловчи ва томирларни мустаҳкамловчи таъсирга эга.

 

Попуксимон симплокос кучли қон тўхтатувчи таъсир кўрсатади, яллиғланиш инфильтрати ва экссудатини сўрилишини тезлаштиради.

Ҳиндистон валерианаси тинчлантирувчи ва спазмолитик хоссасига эга, кучсиз седатив таъсир кўрсатади. Асаб бузилишларида, бош оғриғида, асаб кардиопатиясида, климаксда, бачадон спазмларида, санчиқларда, қўрқув ҳиссида ва қўзғалувчан ҳолатларда қўлланилади.

Дорихона мойчечак гули кенг доирадаги– спазмолитик, тинчлантирувчи, антисептик, кучсиз оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши  таъсирларга эга, тўқималар регенерациясига ёрдам беради.

Авраам дарахти влияет на регуляцию гормонал дисбаланс бошқарувига таъсир қилади, гиперлактинемияни пасайтиради, ҳайз даврида лактотроп гормоннинг тормозловчи таъсирини камайтиради.

Катеху пальмаси сувли вагинал ажралмаларда самарали. Стимулловчи, яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Тер ажралишини камайтиради.

  • Эстроген-прогестерон дисбалансни йўқотиб, организм гормонал фонини меъёрлаштиради.
  • Ҳайз циклини тиклайди, меъёрлаштиради.
  • Ҳайз олди синдроми (ҲОС) симптомларини йўқотади
  • Кучли қон тўхтатувчи хоссага эга (бачадон томирлари қисқаришини кучайтиради ва томирлар деворини мустаҳкамлайди).
  • Дисменореяда оғриқни пасайтиради.
  • Спазмолитик, яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
  • Умумий ҳолатни яхшилайди, чарчаш симптомлари ва вегетатив бузилишларни йўқотади

Ҳар бир капсула доривор ўсимликлар экстрактларини сақлайди:

фаол моддалар:

  • Ҳиндистон саракаси – 150 мг
  • Попуксимон симплокос – 50 мг
  • Ҳиндистон валерианаси – 50 мг
  • Дорихона мойчечак гули – 50 мг
  • Авраам дарахти (прутняк) – 50 мг
  • Катеху пальмаси – 50 мг
  • Аномал вагинал ажралмалар
  • Лейкорея
  • Меноррагия
  • Метроррагия
  • Ҳайз циклининг бузилиши
  • Ҳайз олди синдроми
  • Постклимактерик қон кетиш

Лейкореяда – бир кунда 1 капсуладан 3 маҳал 14 кун давомида.

Бошқа барча ҳолларда – бир кунда 1 капсуладан 3 маҳал ҳайз кунлари ҳам тўхтатмасдан қабул қилинади. Тавсия этилган даволаш курси 3 ой.

Доимий ва узоқ вақт давом этган қон кетишларда бир кунда 2 капсуладан 3 маҳал. Даволаш курси давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди.

Максимал бир марталик доза – 2 та капсула.

Суткалик доза – 6 та капсула.

Флаконда 20/60 та капсуладан

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency