Инсти без сахара

Инсти без сахара

Инсти гранулалар – балғам кўчирувчи, муколитик, бронхолитик, яллиғланишга қарши, иситма туширувчи ва спазмолитик таъсирга эга комплекс фитопрепарат.

Оқ тол иситма туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

 

Томирли адхатода вазицин, вазицинон алкалоидларини сақлайди. Бронхларни кенгайтирувчи, балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради ва бронхлар эпителий киприкчалари ҳаракат фаоллигини оширади, бу эса балғам ажралишини яхшилашга ёрдам беради. Нафас мушакларининг “нафас олиш/нафас чиқариш” циклини тўлиқ бажариш имкониятини таъминловчи сурфактантни ишлаб чиқилишини кучайтиради. Гистамин таъсирида келиб чиқадиган бронхоспазмдан ҳимоя қилади, яъни астмага қарши таъсир кўрсатади.

Бинафша антигистамин, балғам кўчирувчи, иситма туширувчи, терлатувчи таъсир кўрсатади.

Яланғоч чучукмия балғам ажралишини кучайтирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Чучукмия таркибидаги глицирризин кислота маҳаллий ва умумий иммунитетни ошириб, иммунстимулловчи таъсир кўрсатади.

Хитой чойи буриштирувчи, тетиклаштирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.

Оддий арпабодиён бронхлар секретор функциясини кучайтиради ва муколитик таъсир кўрсатади, шунингдек, антисептик ва яллиғланишга қарши хоссаларга эга.

Шарсимон эвкалипт стрептококк, стафилококкларга нисбатан антисептик таъсирга эга, яллиғланишга қарши самара чақиради. Регенерация жараёнини кучайтиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади.

Доривор валериана марказий асаб тизими қўзғалувчанлигини пасайтиради, силлиқ мушакли органлар спазмини камайтиради.

 

  • Умумий ҳолатни сезиларли яхшилайди.
  • Интоксикация симптомларини сусайтиради.
  • Ринит, фарингит, трахеит белгиларини тез йўқотишга ёрдам беради.
  • Йўтални енгиллаштиради.
  • Иситмани пасайтиради.
  • Уйқучанликни келтириб чиқармайди ва юқори эътибор ва тез реакциялар талаб қилинадиган фаолиятга таъсир кўрсатмайди.
  • Қабул қилиш қулай, иссиқ сувда тез эрийди.
  • Ёқимли таъмга эга.
  • Қандли диабет, экссудатив диатез билан оғриган беморлар ва гипокалорияли парҳезда бўлган одамлар учун мўлжалланган.

Ҳар бир пакет-сашеда қуйидаги фаол моддалар сақлайдиган экстракт мавжуд:

  • Оқ тол                                    750.00 мг
  • Томирли адхатода                300.00 мг
  • Яланғоч чучукмия               550.00 мг
  • Хитой чойи                          125.00 мг
  • Бинафша                               100.00 мг
  • Дорифор валериана             100.00 мг
  • Оддий арпабодиён               75.00 мг
  • Шарсимон эвкалипт              35.00 мг
  • Томоқнинг оғриши
  • Йўтал
  • Грипп
  • Бурун битиши
  • Иситма
  • Яллиғланиш
  • Бош ва жисмоний оғриқ

Ичга:

Бир кунда 1 сашедан 2-3 маҳал.

Битта пакетни стакандаги иссиқ сув ёки чойда эритилади, аста-секин ичилади.

Даволаш курси 7-8 кун.

Пакетда (сашеда) 5.6 г грануладан, қадоқда 5 ва 10 пакетдан (сашедан)

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency