Интеллан сироп

Интеллан сироп

Интеллан – ўсимликлардан тайёрланган комплекс препарат бўлиб, унинг таъсирини таркибидаги ўсимликлар таъминлаб беради. Ушбу ўсимликлар биофаол алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, гликозидлар, аминокислоталар, витаминлар ва зарур микроэлементларга бой.

 

Гинкго билоба миядаги қон айланишини ва миянинг кислород билан таъминланишини (антигипоксик хосса) яхшилайди. Қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, бош мия тўқималаридаги микроциркуляцияни яхшилаб, тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади. Бош мия тўқималари ва периферик тўқималарга шишга қарши таъсир кўрсатади Нейромедиаторлар (норадреналин, дофамин, ацетилхолин) ажралишига ва уларнинг мембрана рецепторларига боғланиш қобилиятига таъсир кўрсатади. Ҳужайра мембранаси липидларининг оксидланишига тўсқинлик қилади ва эркин радикаллар таъсирини нейтраллайди (антиоксидант таъсир).

Осиё центелласи мия қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан таъминлайди ва шу билан ақлий қобилиятни оширади, фикрлаш жараёнини тезлаштиради, хотирани яхшилайди, бош оғриғини йўқотади, шунингдек, нутқ функциясини яхшилайди. Ақлий ва жисмоний чарчоқни йўқотиб, зўриқишни ва уйқусизликни даволайди.

Доривор эмблика бош мия томирларини кенгайтириб, мия қон айланишини кучайтиради. Пектин ёрдамида қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий, енгил ҳазм бўладиган С витамини антиоксидант ва стрессларга чидамлилик таъсир кўрсатади.

Эритропоэзни ва оқсил биосинтезини кучайтиради, суяк дентини ва коллаген каби мезенхима тўқималарининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани оширади.

Бигизсимон амомум зўриқиш, чарчаш ва астенияда организм чидамлилигини ошириб, адаптоген таъсир кўрсатади. Организм умумий тонусини оширишга ёрдам беради. Иштаҳани оширади, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди

Кашнич (кориандр) овқат ҳазм қилишни кучайтиради. Тинчлантирувчи, спазмолитик, метеоризмни йўқотувчи ва ўт ҳайдовчи таъсирга эга.

Херпестис монниер эътибор ва хотира механизмига стимулловчи таъсир кўрсатади.

  • Мия қон айланишини яхшилайди, мия фаоллигини кучайтиради.
  • Ақлий фаолиятни яхшилайди.
  • Идрок функцияларини, эътибор ва хотирани стимуллайди.
  • Ўқиш қобилиятини оширади.
  • Ҳаёжон ва безовталикни йўқотади.
  • Препаратни қабулқилиш болаларда руҳий нутқ ва ҳаракат кўрсаткичларини яхшилайди

10 мл сироп қуйидаги экстрактлардан иборат:

  • Икки бўлакли Гингко экстракти – 50,0 мг
  • Осиё центелласи – 500,0 мг
  • Херпестис монниер – 50,0 мг
  • Кашнич (Кориандр) – 150,0 мг
  • Бигизсимон амомум – 150,0 мг
  • Доривор эмблика – 200,0 мг
  • Хотиранинг пасайиши, эсдан чиқариш
  • Асаб-руҳий стресс, зўриқиш ва чарчаш
  • Концентрация ва дезориентациянинг йўқолиши
  • Болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан тўхташ
  • Функционал ақлий етишмовчилик
  • Бош айланиши, идрок йўқолиши
  • Нейрон алмашинуви ва капилляр қон айланишининг пасайиши
  • Ўрта даражадаги безовталик ва депрессия

Катталар -– бир кунда 2 чой қошиқдан 2 маҳал

Болалар – бир кунда 1 чой қошиқдан 2 маҳал

Препарат овқатдан кейин қабул қилинади

Даволаш курси 30 кун.

1 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга препаратни сироп шаклида қабулқилиш тавсия қилинади

Флаконда 90 мл дан сироп

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency