Линкас Бальзам

Линкас Бальзам

ЛИНКАС БАЛЬЗАМ – яллиғланиш касалликларида қўлланиладиган жамланма препарат. Препаратнинг фармакологик таъсирини таркибидаги компонентлар таъминлайди.

 

Ментол терига сурилганда нерв охирларини таъсирлантиради, бу совуқни сезиш ҳиси орқали намоён бўлади ҳамда маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, яна яллиғланишга қарши ва антисептик хоссага эга. Ингаляцияда балғам кўчирувчи ва муколитик таъсир кўрсатади.

Эвкалипт мойи бактерицид, вирусларга қарши ва фунгицид таъсирга эга. Терига сурилганда маҳаллий таъсирлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Енгил маҳаллий анестезияловчи таъсири ҳисобига тери қичишини йўқотади. Ингаляцион қабул қилинганда балғам кўчирувчи, муколитик ва гипоксияга қарши (антигипоксик) таъсир этади.

Камфора антисептик, маҳаллий таъсирлантирувчи, анальгетик ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Терининг сезувчи нерв охирларини қўзғатиб, тўқима ва органлар озиқланишини яхшилайди. Бош миянинг нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади.

Скипидар мойи маҳаллий таъсирлантирувчи, чалғитувчи ва трофик (озиқлантирувчи) таъсир кўрсатади. Ингаляцион қўлланилганда балғам ажралишини кучайтирувчи, муколитик таъсир кўрсатиб, йўтални рефлектор кучайтиради.

Чиннигул мойи ўз таркибида антисептик, яллиғланишга қарши ва бактерицид хоссага эга бўлган  эвгенол моддасини сақлайди. Мушаклардаги алмашинув жараёнларини яхшилайди, шу туфайли мушаклардаги оғриқни қолдиради.

  • Шамоллаш ва грипп симптомларини енгиллаштиради.
  • Балғамни суюлтиради, йўтални камайтиради.
  • Бурун ва кўкракдаги тўпланмаларни йўқотади.
  • Бош ва мушаклардаги оғриқни қолдиради.

1 г маз (суртма) ўзида қуйидаги фаол моддаларни сақлайди:

  • ментол                            200 мг
  • эвкалипт мойи               60 мг
  • камфора                           70 мг
  • скипидар мойи               20 мг
  • чиннигул мойи               40 мг
  • Шамоллаш (Яллиғланишлар)
  • Грипп
  • Бош оғриғи
  • Кўкрак қафасида қийин ажраладиган балғамнинг тўпланиб қолиши

Яллиғланиш билан боғлиқ йўталди, мазь кўкрак, бел ва бўйин терисига сурилади. Оптимал самарага эришиш учун устидан иссиқ мато қўйилади.

Бурун битиши ва оқишида мазь бурун қанотлари терисига сурилади.

Танадаги мушаклар оғриғида мазь оғриқли жойларга сурилади. Оптимал самарага эришиш учун устидан иссиқ мато қўйилади.

Кучли яллиғланишларда (шамоллашларда) препарат ингаляция кўринишида қабул қилинади: 1 чой қошиқ бальзам иссиқ сувда эритилади ва буғи билан чуқур нафас олинади. Аралашма такрор қиздирилмасин.

Ингаляция фақат катталар учун.

Бир кунда 3-4 маротаба қўлланилади. Даволаш давомийлиги 5 – 7 кун.

Флаконда 25 г дан мазь

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency