Линкас сироп

Линкас сироп

Линкас сиропи – жамланма препарат, таъсирини таркибидаги компонентлар таъминлайди.

Томирли адхадота муколитик (ажралманинг қуюқлиги ва қовушқоқлигини пасайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини йўқотиб, нафасни енгиллаштиради), балғам кўчирувчи ва астмага қарши хоссаларга эга.

Узун қалампир пиперин алкалоидини сақлайди, антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Кенг баргли кордия антисептик, оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Доривор алтей (гулхайри) ўз таркибида полисахаридлар, крахмал, пектин, углевод, аспарагин, каротин, лецитин, фитостерин, минерал тузлар ва ёғли мойлар сақлайди. Протектор сифатида таъсир кўрсатиб, яллиғланишнинг қаттиқ карашларини (пардаларини) юмшатади (масалан, ҳиқилдоқ шиллиқ қаватидаги карашларни), балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Яланғоч чучукмия илдизи ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калийли ва  кальцийли тузи, флавоноид гликозидлар, витаминлар, эфир мойлари, аччиқ ва бошқа бирикмалар мавжуд. Улар иммунитетни кучайтирувчи, антиоксидант, балғам кўчирувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши хоссаларга эга.

Катта калган кучли балғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Таркибида эфир мойлари,  камферид, галангин ва альпинин сақлайди.

 Доривор иссоп диосмин сақлайди ва балғам ва тер ажралишини кучайтирувчи, аллергияга қарши, спазмолитик ва диуретик хоссаларга эга.

Бинафша микробларга қарши таъсир кўрсатади. У иситма туширувчи (метилсалицилат сақлайди), тинчлантирувчи, спазмолитик ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Йўтални юмшатади, балғамни тез кўчишига ёрдам беради.

Оддий зизифус (А, В, С, b- каротин) витаминлари, аминокислоталар, микроэлементлар, ёғлар, органик кислотлар тутади. Балғам кўчирувчи, тетиклаштирувчи ва антибактериал таъсирларга эга, томоқдаги оғриқни қолдиради. Юқори нафас йўллари яллиғланишларида (ларингит, трахеит, бронхит).йўталга қарши ва юмшатувчи таъсир кўрсатади.

 

Оносма иситма туширувчи ва тетиклаштирувчи таъсирга эга, ҳансирашни камайтиришга ёрдам беради.

  • Йўтал симптоми интенсивлигини камайтиради.
  • Қуруқ ва қўзғалувчи йўталда енгиллаштирувчи таъсир кўрсатади.
  • Балғам кўчишини енгиллаштиради.
  • Яллиғланишга қарши, спазмолитик ва бронхолитик хоссаларга эга.
  • Нафас олишни енгиллаштиради.
  • Интоксикация симптомларини сусайтиради.
  • Болаларга 6 ойлик ва ундан катталарга қўллаш мумкинлиги клиник исботланган.
  • Ёқимли таъмга эга, таркибида спирт сақламайди.

10 мл сиропда қуйидаги фаол моддалар мавжуд:

(қуюқ экстрактлар)

  • Томирли адхатода барглари                  163.3 мг
  • Яланғоч чучукмия илдизи                    17.3 мг
  • Узун қалампир мева ва илдизи              23.3 мг
  • Бинафша гули                                          5.6 мг
  • Доривор иссоп барглари                        11.3 мг
  • Катта калган илдизпояси                       17.7 мг
  • Кенгбаргли кордия барглари                  23.3 мг
  • Доривор гулхайри меваси                       23.0 мг
  • Оддий зизифус мевалари                         23.0 мг
  • Оносма барглари                                       23.0 мг
  • Йўтал ва шамоллаш
  • Қуруқ ва қўзғалувчи йўтал
  • Астма ва бронхит билан боғлиқ бўлган йўтал (ўткир ва сурункали)
  • Фарингит, трахеит ва ангина

Катталар: бир кунда 2 чой қошиқдан (10 мл) 3-4 маҳал.

Болалар: бир кунда 1 чой қошиқдан (5 мл) 3-4 маҳал.

Чақалоқлар (6 ойдан – 1 ёшгача): бир кунда 1/2 чой қошиқдан (2,5 мл) 3-4 маҳал

ёки шифокор кўрсатмасига биноан.

Тавсия қилинадиган даволаш курси 5-7 кун.

Флаконда 90мл

 

 

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency