Инфидол

Инфидол

Инфидол ўзининг таркибида овқат хазм қилишга ёрдам берувчи доривор ўсимликларнинг мойларини сақловчи яхши мувозанатлаштирилган препарат хисобланади.

У меъда-ичак дискомфортида, санчиқларда, метеоризмда, хуружсимон оғриқда ва овқат ҳазм қилиш бузилганида, сизнинг фарзандингизга енгиллик олиб келади. Инфидол болаларнинг уйқусини яхшиланишига ёрдам беради.

Натрий бикарбонати

Меъдада кислоталикнинг нормал даражасини тутиб туради.

Меъдада кислотали муҳитни пасайтириб, жиғилдон қайнаши ва диспепсияни бартараф қилади.

Пептик яра чақирган меъда-ичак дискомфортида енгиллик олиб келади.

Шивит мойи

Шивит анъанавий чақалоқлардаги санчиқларда қўлланади.

Шивит мойи диареяга қарши, антибактериал, тиришишга қарши ва ел ҳайдаш каби муҳим хусусиятларга эга.

Арпабодиён мойи

Арпабодиён кичик болаларда меъда-ичак дискомфорти ва меъдада ҳазм қилиш бузилганида анъанавий қўлланувчи самарали восита хисобланади.

Ел ҳайдовчи (газларни чиқишини чақирувчи), хушбўй ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида таъсир қилади. Спазмлар ва яллиғланишни йўқотади.

Кардамон мойи

У овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, шунингдек қусишга қарши ва ел ҳайдовчи хусусиятларга эга.

 

Инфидол – хушбўй ел ҳайдовчи восита бўлиб, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир қилади, уни бўшаштиради ҳамда санчиқ ва метеоризмни енгиллаштиради.

Инфидол – кўмир, сунъий хушбўйлар ва бўёқлар каби синтетик компонентларсиз, уйқу чақирмайдиган ўсимлик препарат хисобланади.

Ҳар 3,5 г саше қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар:

Натрий бикарбонати            525,00 мг

Шивит (укроп) мойи            0,00525 мл

Арпабодиён мойи                  0,0035 мл

Кардамон мойи                      0,00525 мл;

ёрдамчи моддалар: қанд упаси, натрий сахарини, лимон кислотаси.

  • қориннинг дам бўлиши
  • санчиқлардаги оғриқ
  • меъдада хазм қилишнинг бузилиши
  • сут тишлари чиқаётган даврда қўлланилади.

0 дан 6 ойликкача: 1 чой қошиқдан кунига 3-4 марта.

6 дан 12 ойликкача: 2 чой қошиқдан кунига 3-4 марта.

1 ёшдан 5 ёшгача: 3 чой қошиқдан кунига 3-4 марта.

Бир саше ичидагисини 50 мл сувда эритилсин.

Тайёрланган эритмани 1-2 кун ичида ишлатилиши керак.

Тайёрланган эритмани ишлатилгунича совутгичда сақлансин.

3,5 г дан 5 саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency