махфийлик сиёсати

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қонунчилигига мувофиқ, “Herbion” компанияси ўз веб-сайтининг ташриф буюрувчилари шахсий маълумотларини ҳимоя қилади ва бу кўзда тутилмаган бўлса, уларни учинчи шахсларга бермайди.

 

 

Умумий қоидалар:

Сайтдан фойдаланиб Сиз мазкур Низомга мувофиқ, шахсий маълумотларингизни йиғиш, бериш, ишлов бериш, фойдаланиш ва ошкор қилинишига розилик билдирасиз.

 

 

 

 

Биз веб-сайтимизда шахсий маълумотлар тўғрисидаги қандай маълумотларни тўплаймиз?

Бизнинг веб-сайтимиздан Сиз шахсий маълумотларингизни қолдирмаган ҳолда фойдаланишингиз мумкин.

“Herbion” компанияси шахсий маълумотларни (масалан, электрон почта манзили, исм, фамилия, телефон рақами ва ҳ.к.), агарда Сиз ихтиёрий равишда уларни бизнинг сайтимизда қолдирган бўлсангиз (янгиликларга обуна бўлсангиз, бизнинг танловларда иштирок этсангиз, бизнинг маҳсулот ва хизматларимизга буюртма берадиган бўлсангиз) тўплайди.

Сиз ихтиёрий равишда бизнинг веб-сайтимизда қолдирган шахсий маълумотлардан ташқари, биз шунингдек cookie-файллардан ҳам маълумотлар тўплаймиз. Бундай ахборотда, Сиз қайси веб-саҳифалар орқали бизнинг сайтимизга кирганингиз, сайтимизда бўлган вақтингиз, бизнинг веб-сайтимиздан қайси сайтларга ўтганлигингиз, сервер китобининг стандарт маълумотлари ва IP-адрес каби маълумотлар бўлади.

 

Бизнинг сайтимизда Сиздан олинган маълумотларни биз қандай мақсадда тўплаймиз?

Сиздан олинган маълумотлардан биз: хизмат кўрсатиш даражасини ва сайтимизнинг мазмунини яхшилаш; саволларингизга жавоб бериш; Сизга маҳсулотлар ва янгиланишлар тўғрисида маслаҳатлар, фойдали ахборотлар тақдим этиш, Сизни маҳсулотлар ва хизматлар, танлов ва акциялар ўтказилиши (Сизнинг дастлабки розилигингизда) тўғрисида огоҳлантириш; бизнинг маҳсулот ва хизматларимиз ҳақида Сизнинг фикрингизни сўраш ва ҳ.к. учун фойдаланишимиз мумкин. Cookie-файллардан тўпланадиган маълумотларни, биз қуйидаги мақсадларда қўллашимиз мумкин: веб-сайтимизга ташрифлар статистикасини шакллантириш; сайт фойдаланувчиларининг демографик маълумотлари ва қизиқишларини аниқлаш; серверимиз билан боғлиқ муаммоларни ташҳислаш ва бизнинг веб-сайтимизни маъмурчилигини олиб бориш.

 

Шахсий маълумотларга киришга рухсат бериш:

Биз, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини, бизлар билан боғлиқ бўлмаган компаниялар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга ошкора қилмаймиз, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

 

  • Фойдаланувчи бунга ўз розилигини берган бўлса.

Сиз ҳақингиздаги маълумотларни биз, агарда бунга розилик берган бўлсангиз, бизлар билан боғлиқ бўлмаган компаниялар, ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга такдиқ этишимиз мумкин.

  • Учинчи томон ишлов бериши учун.

Шахсий маълумотларни биз ўзимизнинг шўъба ва аффилланган компанияларимиз, шунингдек ишончли ташкилотлар ва шахсларга, бизнинг йўриқномаларимиз, махфийлик сиёсати ва хавфсизликнинг бошқа талабларига мувофиқ тақдим этишимиз мумкин.

  • Қонунчилик талабига кўра

Бундай маълумотларни қуйида келтирилган мақсадларда онгли равишда қўллаш, сақлаш ёки ошкора этиш учун бизда етарли асослар бор:

  1. Ҳар қандай амалдаги қонунлар, қарорлар, юридик жараённинг талаблари ёки давлат органларидан амалдаги сўровномага риоя қилиш.
  2. Маҳсулотларни сотиш ва хизматларни тақдим этишнинг амалдаги Шартлари риоя қилиш, шу жумладан яширин бузилишларни аниқлашни ҳисобга олган ҳолда.
  3. Фирибгарлик ҳаракатларини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек хавфсизлик муаммоларини хал этиш ва техник носозликларни бартараф этиш.
  4. Компания, унинг фойдаланувчилари ёки жамиятнинг ҳуқуқлари, мулкчилиги ёки хавфсизлигига бевосита таҳдид солишдан қонунда талаб этилган ва рухсат этилганга мувофиқ ҳимоялаш.

 

 

Cookie-файллар:

Cookie-файллар – бу биринчи марта бизнинг веб-сайтимизга кирганингиздан кейин Сизнинг компютерингизда сақланиб қоладиган файллар.

Биз сеансли ва ва доимий cookie-файллардан фойдаланамиз. Сеансли cookie-файллар бизнинг веб-сайтимизга ташрифлар сонини ҳисоблашда фойдаланилади; доимий cookie-файллар бизни веб-сайтимизга келгуси ташрифлар учун мулоқот маълумотларини сақлашда фойдаланилади.

Биз шунингдек бошқа веб-сайтлардан келиб тушадиган учинчи томонларнинг cookie-файлларидан фойдаланишимиз мумкин: YouTube сайтининг cookie-файллари, реклама cookie-файллари, таҳлил сервисларининг cookie-файллари.

Кўпгина веб-браузерлар автомат тарзда cookie-файлларидан фойдаланишга рухсат беради. Агарда Сиз ўз мосламангизда cookie-файллардан фойдаланишни рад этишни хохласангиз, Сиз ўз веб-браузерингизнинг созламаларини ўзгартиришингиз мумкин.

 

Махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар:

“Herbion” компанияси ушбу веб-сайтда чоп этилган махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Мунтазам равишда махфийлик сиёсати шартларини кўриб чиқишни тавсия этамиз. Сизнинг сайтдан кейинчалик фойдаланишингиз Сизнинг низом ва барча янгиланишлар билан рози эканлигингизни англатади.

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency