Энтофит

Энтофит
Энтофит ўсимлик гранулалари – метеоризмда кучли таъсирга эга, овқатни ҳазм бўлишига ёрдам берувчи ва қориндаги спастик оғриқларни енгиллаштирувчи, оптимал мувозанатланган синчиклаб танланган ўсимликларнинг аралашмаси хисобланади. Препаратнинг таркибига кирувчи ўсимликлар анъанавий гастритда, диспепсияда, метеоризмда, оғиздан ёмон ҳид келишида, қорин оғриқларида ва бошқа овқат ҳазм қилиш муаммоларида қўлланади.
Энтофит овқат ҳазм қилиш жараёнини кучайтиради ва шундай қилиб, меъда-ичак бузилишларига кўпчилик шикоятларни олдини олади, перистальтикани нормаллаштиради. Бу қориндаги спастик оғриқларни енгиллаштиради.
Оддий арпабодиён (Ел ҳайдовчи, МИЙ секрецияси ва перистальтикасини рағбатлантирувчи)
Қалампир ялпизи (Спазмолитик, қусишга қарши, кўнгил айнашини олдини олади, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.)
Асафетида (Ел ҳайдовчи, МИЙ иннервациясини яхшилайди.)
Ажгон (Спазмолитик, ел ҳайдовчи)
Яланғоч чучукмия (Ярага қарши, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради)
Ҳақиқий Кардамон (Ел ҳайдовчи, қусишга қарши, меъда ва ўт-сафро секрециясини бошқаради)
Доривор Имбирь (Ел ҳайдовчи, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради)
Кмин (Ел ҳайдовчи, спазмолитик)
Дорихона мойчечаги (Диареяга қарши, МИЙ иннервациясини яхшилайди)
Хитой чойи бутаси (Овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради)
- овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди
- абдоминал дискомфортни енгиллаштиради
- ичак секрециясини (ферментлар) бошқаради
- диспепсия ва метеоризмни камайтиради
- ҳамда перистальтикани нормаллаштиради (ичак моторикаси)
- ичак санчиғини камайишига ёрдам беради
Ҳар 6 г саше қуйидаги экстрактларни сақлайди:
фаол моддалар:
Оддий арпабодиён 31,00 мг
Қалампирли ялпиз 25,00 мг
Ассафетида 0,050 мг
Ажгон 25,00 мг
Яланғоч чучукмия 20,00 мг
Хақиқий Кардамон 12,50 мг
Доривор Имбир 50,00 мг
Кмин 25,00 мг
Дорихона Мойчечаги 100,00 мг
Хитой чойи бутаси 15,00 мг
ёрдамчи моддалар
қанд упаси 6000 мг
сахарин натрий 12,00 мг
солод ароматизатори 0,006 мл
лимон мойи 0,006 мл
лимон кислотаси 63,60 мг.
- овқат ҳазм бўлишининг бузилиши
- кўнгил айнаши
- метеоризм
- ичак санчиқларида қўлланади.
Катталарга: 1 сашедан кунига 2-3 марта.
Болаларга: 1 сашедан кунига 1-2 марта.
Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Бир саше ичидагисини пиёладаги қайноқ сувда ёки чойда эритинг ва аста-секин ичинг.
5 сашедан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сашеда 6 г дан (уч қаватли алюмин-полиэтилен фольга пакет).