Инсти Макс
Инсти Макс
Ҳароратни пасайтиришда ва йўтал, шамоллаш, грипп ва жисмоний дармонсизликлар енгиллаштиришни таъминлашда исботланган клиник хавфсизликка ва самарадорликка эга ўсимлик эксрактларининг ноёб комбинацияси. Препарат танадаги оғриқларни камайтиради, яллиғланган томоқни тинчлантиради ва ўпкада қон димланиш ҳолатларини камайтиради.
ўзига хос узум таъмли жигар ранг гранулалар
Йўтал, шамоллаш, грипп, бурун битиши ва иситма билан кечадиган умумий дармонсизлик билан боғлиқ бўлган юқори нафас йўлларининг инфекцияларида қўлланилади.
18 ёш ва ундан катталар учун: бир кунда 3 марта 1 сашедан.
12 ёшдан 18 ёшгача болалар учун: бир кунда 2-3 марта 1 сашедан.
3 ёшдан 12 ёшгача болалар учун: бир кунда 2 марта 1 сашедан.
Овқатдан кейин қабул қилган яхшироқ.
Оғир аҳволда, катталар учун дозани бир кунда 4 мартагача ошириш мумкин.
Саше ичидагисини қайноқ (лекин қайнаб турмаган) сув солинган чашкада эритинг ва аста-секин ичинг.
Даволаш курси 7-8 кунни ташкил қилади. Шифокор тавсияси бўйича даволаш курсининг давомийлигини ошириш мумкин.
5,6 г дан сашеда, 5 ёки 10 саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.