Линкас пастилки

Линкас пастилки

Линкас пастилкалари – жамланма препарат, таъсирини таркибидаги компонентлар таъминлайди

Томирли адхадота муколитик (ажралманинг қуюқлиги ва қовушқоқлигини пасайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини йўқотиб, нафасни енгиллаштиради), балғам кўчирувчи ва астмага қарши хоссаларга эга.

 

Яланғоч чучукмия илдизи ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калийли ва  кальцийли тузи, флавоноид гликозидлар, витаминлар, эфир мойлари, аччиқ ва бошқа бирикмалар мавжуд. Улар иммунитетни кучайтирувчи, антиоксидант, балғам кўчирувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши хоссаларга эга.

Узун қалампир пиперин алкалоидини сақлайди, антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Бинафша микробларга қарши таъсир кўрсатади. У иситма туширувчи (метилсалицилат сақлайди), тинчлантирувчи, спазмолитик ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Йўтални юмшатади, балғамни тез ажралишига ёрдам беради.

Доривор иссоп диосмин сақлайди ва и обладает балғам ва тер ажралишини кучайтирувчи, аллергияга қарши, спазмолитик ва диуретик хоссаларга эга.

Катта калган балғам кўчирувчи восита ҳисобланади.

  • Йўталнинг оғирлиги ва интенсивлигини камайтиради.
  • Пастилка секин сўрилганда ҳалқумнинг шиллиқ қаватини ўраб олади, томоқдаги яллиғланиш ва оғриқни камайтиради.
  • Пастилка таркибидаги доривор ўсимликлар экстрактлари балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши, антисептик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга.
  • Апельсин, ялпиз, асал-лимон таъмлари билан чиқарилади

1 та таблетка (хапдори) қуйидаги экстрактларни сақлайди:

  •   Томирли адхатода                      30.0 мг
  •   Яланғоч чучукмия                     7.0 мг
  •   Узун қалампир                           6.0 мг
  •   Бинафша                                      2.0 мг
  •   Доривор иссоп                            3.0 мг
  •   Катта калган                                3.0 мг.

 

Йўтал ва томоқдаги оғриқлар билан кечадиган нафас йўллари касалликларини симптоматик даволашда.

1 пастилкдан ҳар 2 – 3 соатда

Тўлиқ эригунчааста-секин сўриш.

Даволаш курси  5-7 кун

Қадоқда 16 та пастилкадан.

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency