Линкас Плюс Экспекторант
Линкас Плюс Экспекторант
Сариқ мевали итузум йўтални юмшатади ва балғам тез кўчишига ёрдам беради. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади.
Томирли адхадота муколитик (ажралманинг қуюқлиги ва қовушқоқлигини пасайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини йўқотиб, нафасни енгиллаштиради), балғам кўчирувчи ва астмага қарши хоссаларга эга.
Яланғоч чучукмия илдизи ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калийли ва кальцийли тузи мавжуд. Улар иммунитетни кучайтирувчи, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши хоссаларга эга.
Оддий райҳон бактерицид, спазмолитик, анестезияловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Нафас олишни кучайтиради, организм умумий тонусини оширади.
Кенг баргли кордия антисептик, оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Узун қалампир антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.
Доривор алтей (гулхайри) ўраб олувчи, юмшатувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ўсимлик шиллиқлари шиллиқ қаватини юпқа қават қилиб қоплаб олади ва юзада узоқ вақт сақланиб, уларни таъсирланишдан ҳимоя қилади.
Бадьян мевалари муколитик ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади.
- Асосий хоссалари
- Таркиби
- Қўллашга кўрсатмалар
- Қўллаш усули ва дозалари
- Чиқарилиш шакли ва қадоғи
- Sotib olish
Кўкрак соҳасидаги тўпланмаларни ва узоқ давомэтадиганйўтални йўқотади.
- Қовушқоқ балғамни эритади ва нафас йўлларидан ажралишига ёрдамберади.
- Бронхлар шиллиқ қаватидаги яллиғланиш ва шишларни камайтиради.
- Нафас олишни стимуллайди, организм умумий тонусини оширади.
- Ҳалқум ва бронхлар шиллиқ қаватига маҳаллий антисептик таъсирга эга.
- Балғам кўчирувчи, муколитик ва антисептик, бронхолитик ва спазмолитик таъсир.
10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:
фаол моддалар:
- Сариқ мевали итузум 30 мг
- Томирли адхатода 70 мг
- Яланғоч чучукмия 15 мг
- Оддий райҳон 30 мг
- Кенгбаргли кордия 10 мг
- Узун қалампир 10 мг
- Доривор гулхайри 15 мг
- Бадьян 50 мг
Кўкрак тўпланмаси ва қуйидаги касалликлардаги йўтални даволаш учун:
- Бронхит, зотилжам, астма ва сил
- Шамоллаш, аллергик реакциялар ва “чекувчилар” йўтали
- Юқори нафас йўллари инфекциялари (ларингофарингит, синусит, трахеит ва ангина)
Катталар: бир кунда 1 ош қошиқдан (10 мл) 3 маҳал
Болалар (6 дан 18 ёшгача): бир кунда 1 чой қошиқдан (5 мл) 3 маҳал
Препаратни қабул қилиш овқатланишга боғлиқ эмас.
Даволаш курси 5-7 кун
Флаконда 120 мл дан сироп