Верона
Верона
Ер бағирлаган темиртикан эндоген тестостерон шаклланишини ошириш йўли билан сперматогенезни кучайтиради, лютинловчи гормон ажралишини стимуллаб, Сертоли ҳужайраси миқдорини оширади. Репродуктив функцияни тиклашга, сперманинг ҳажмини оширишга ва қовушқоқлигини камайтиришга ёрдам беради. Жинсий қувватни ва эректил функцияни оширади. Эрта эякуляцияни олдини олади. Умумий ҳолатни яхшилайди, чарчашни ва қўзғалувчанликни камайтиради, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради.
Қишки олча тетиклаштирувчи, иммунитетни кучайтирувчи, антиоксидант таъсирга эга. Простат бези ва уруғдон ишини кучайтиради. Эрекцияни оширади. Кайфиятни кўтаради.
Чиройли аргирея умуммустаҳкамловчи таъсирга эга, организмнинг эрта қариш жараёнларини секинлаштиради. Адаптоген, тетиклаштирувчи ва диуретик таъсирга эга..
Куйдирувчи мукуна жинсий функцияларга бошқарувчи (дастлабки ҳолатга боғлиқ ҳолда тетиклаштирувчи ёки тинчлантирувчи) таъсир кўрсатади. Яққол ифодаланган тетикловчи таъсирга эга. Либидо ошишига ёрдам беради.
- Асосий хоссалари
- Таркиби
- Қўллашга кўрсатмалар
- Қўллаш усули ва дозалари
- Чиқарилиш шакли ва қадоғи
- Sotib olish
Верона – эркакларда сексуал функционал бузилишларни даволаш учун қўлланиладиган ногормонал фитопрепарат.
- Сперматогенезни стимуллайди.
- Сперматозоидлар озиқланиши ва ривожланишига таъсир этиб, репродуктив функцияни тиклашга ёрдам беради.
- Жинсий майлликни оширади.
- Эректил функцияни яхшилайди.
- Эрта эякуляцияни олдини олади.
- Адаптоген ва тетиклаштирувчи таъсирга эга.
- Организмнинг номахсус ҳимоя омилларига стимулловчи таъсир кўрсатади.
- Умумий ҳолатни яхшилайди, чарчашни ва қўзғалувчанликни камайтиради, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради.
Битта капсула қуйидаги фаол моддаларни сақлайди:
Ер бағирлаган темиртикан – 300 мг
- Қишки олча -100 мг
- Куйдирувчи мукуна – 25 мг
- Чиройли аргирея – 60 мг
- Умумий чарчаш
- Чарчаш ва ақлий зўриқиш
- Сексуал ва умумий неврастения
- Жинсий майлликнинг пасайиши
- Олигоспермия
- Астеноспермия
- Импотенция
Астения, либидонинг пасайишида бир кунда 1-2 капсуладан 4-6 ҳафта давомида.
Соматик касалликлар фонида эркакларда жинсий функциянинг бузилишида – бир кунда 2 капсуладан 2 маҳал 8 ҳафта давомида.
Импотенция да– бир кунда 2 капсуладан 2 маҳал 8 ҳафта давомида.
Олигоспермияда – бир кунда 2 капсуладан 2 маҳал 8 ҳафта давомида.
Капсулалар эрталаб овқатдан олдин, кечқурун – уйқудан олдин сут билан ичилади.
20 та ва 60 та капсуладан