Вивабон

Вивабон

ВИВАБОН – организм функционал фаоллигини яхшилаш ва қувватлаш учун поливитаминли ўсимликдан тайёрланган сироп.

Хурмоли пальма – зўриқишда, жисмоний чарчашда, яллиғланиш касалликларида озиқлантирувчи хоссага эга.

 

Доривор эмблика – иммунитетни оширувчи таъсирга эга. Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий С витамини антиоксидант таъсир кўрсатади. Овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани оширади. Суяк дентини ва коллаген репродукциясини таъминлайди.

Қишки олча – номахсус иммунитетни кучайтиради ва ҳужайрани энергия билан таъминланишини оширади, адаптоген каби таъсир қилади.

Узун қалампир – тетиклаштирувчи таъсирга эга, иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазм қилишни кучайтиради.

Осиё центелласи – ақлий иш қобилиятини оширади, иммунитетни кучайтирувчи таъсирга эга.

Бигизсимон амомум – стимулловчи таъсир кўрсатади.

Занжабил – антиоксидант хоссага эга. Овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштиради, қон айланишини кучайтиради.

Грек шамбаласи (йўнғичқаси) – умумқувватловчи ва тетиклаштирувчи хоссага эга, организмнинг жисмоний кучини тиклайди. Умумий панкреатик секрецияни кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди.

Бўтакўз – яллиғланишга қарши, антимикроб, спазмолитик, умумтетиклаштирувчи хоссаларга эга. овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади.

  • Вивабон таркибида боланинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган А, D, E, С, H, В1, В2, B5, В6, B12 комплекс витаминлар; минераллар (мис, темир, магний, рух, марганец, калий, кальций, фосфор, натрий, фтор, қалай ва бошқ.); аминокислоталар; пектин ва озиқ толалар сақлайди.
  • Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади.
  • Зўриқиш, жисмоний чарчаш, яллиғланиш касалликларида озиқлантирувчи, тетикловчи ва кучайтирувчи хоссаларга эга.
  • Овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани оширади.

10 мл сироп қуйидаги қуюқ экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар:

  • Хурмоли пальма              120 мг
  • Доривор эмблика                70 мг
  • Қишки олча                           25 мг
  • Узун қалампир                       10 мг
  • Осиё центелласи                   25 мг
  • Бигизсимон амомум             10 мг
  • Занжабил                                20 мг
  • Грек шамбаласи                    20 мг
  • Бўтакўз                                   20 мг
  • Секин ўсиш
  • Ўта кам оғирлик
  • Мувозанатлашмаган озиқланиш
  • Иштаҳанинг йўқолиши
  • Кучсиз хотира
  • Чарчаш ва ҳолсизлик
  • Чарчаш ва стресс

6 ойликдан 6 ёшгача: бир кунда 1 чой қошиқдан 2 маҳал

7 ёшдан 12 ёшгача: бир кунда 2 чой қошиқдан 2 маҳал

13 ёш ва ундан катталар: бир кунда 1 ош қошиқдан 3 маҳал

Ёки шифокор тавсиясига кўра

Овқатдан 20 дақиқа олдин қабул қилиниши мақсадга мувофиқ

Даволаш давомийлиги: 10-12 ҳафта.

120 мл дан сироп

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency