Новэкс Парацетамол

Новэкс Парацетамол

Парацетамол (лат. Paracetamolum)- анилидлар ғурухидан оғриқ қолдирувчи ва антипиретик дори, антипиретик ва оғриқ қолдирувчи таъсирига эга. 

Парацетамол ЖССТ томонидан қуйидаги холатларда оғриқ ва иситмани йуқатиш учун тавсия этилади: 

  • шамоллаш да; 
  • сувчечак, қизилча, кўк йутал, қизамиқ, скарлатина ва паротит каби грипп ва болалар юқумли касалликлари; 
  • отитда оғриқлар; 
  • томоқ огриғи; 
  • тиш чиқиш пайитида оғриқ.  
  • Шунингдек, эмлашдан кейин болаларда иситмани пасайтириш тавсия этилади. 

Бита таблеткада фаол модда – парацетамол 500 мг мавжуд 

  • Инфекцион ва яллиғланиш касалликлардаги иситма 
  • Турли генезли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан бош оғриғи, мигрень, тиш оғриши, невралгия, миальгия, альгодисменория, жароҳатлар ва куйишларда оғриқ) да қўлланилади. 

Катталар (шу жумладан қариялар) ва 12 еш ва ундан катта болалар: керак бўлганда хар 4-6 соатда 500-1000мг (1-2 таблетка). Дозалар орасидаги интервал камида 4 соат. Максимал суткалик доза 4000мг (8 таблетка). 

Болалар (6-11 еш) керак бўлганда хар 4-6 соатда 250-500 мг (1/2 -1 таблетка). Дозалар  орасидаги интервал камида 4 соат. Максимал суткалик доза 24 соат давомида 10-15 мг/ кг бир марталик дозаларга бўлинган  боланинг тана вазнига 60 мг/ кг ни ташкил қилади. Битта дозани 24 соат ичида 4 мартадан кўп бўлмаган миқдорда олиш мумкин.  

Препаратни шифокор тайинланмасдан ва назоратисиз оғриқ қўлдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва антипиретик восита сифатида 3 кундан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди. Препаратнинг суткалик дозасини еки даволаниш муддатини ошириш фақат шифокор назорати остида мумкин. 

Қадоқлаш алюминий фолга Ал/Ал дан тайерланган блистерда 10 таблетка. Картон қутида фойдаланиш бўйича кўрсатмалар билан 1 блистер. 

Рецептсиз  берилади. 

Uskunalar paneliga o'tish
Developed by WEBKITCHEN agency