Новэкс Амброксол
хамма дори воситалари
Новэкс Амброксол
Новэкс Амброксол – балғамни суюлтирувчи ва аниқ экспекторан таъсирга эга бўлган янги авлод муколитик препарати.
- Таркиби
- ФОЙДАЛАНИШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР
- ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ
- Чиқариш шакли
- Дорихоналардан бериш тартиби
- ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
- Sotib olish
Хар бир 5 мл сироп таркибида
Фаол модда: амброксол гидрохлориди (BF) 15 мл.
Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи қуйидаги ўткир ва сурункали касалликларида қўлланади:
- ўткир ва сурункали бронхитлар
- пневмония
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги
- балғамни ажралишини қийнлашиши билан кечувчи бронхиал астма
- брохоэктатик касаллиги.
Сироп овқатдан сўнг, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга келган ўлчаш стаканидан фойдаланиб, оғиз орқали олинади.
- 2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл сиропдан суткада 2 марта (суткада 15 мг амброксол).
- 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл сиропдан суткада 3 марта (суткада 22,5 мг амброксол).
- 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл сиропдан суткада 2-3 марта (суткада 30-45 мг амброксол).
- 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга: даволашнинг биринчи 2-3 кунлари 10 мл сиропдан суткада 3 марта (суткада 90 мг амброксол) қабул қилиш лозим. Сўнгра 5 мл дан 2-3 махал қабул қилинади.
Даволашнинг давомийлиги касаллик курсининг хусусиятларига боғлиқ.
90мл ва 120 мл сироп флаконда, ўлчов стаканчаси билан.
Шифокор рецептсиз берилади.